Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 56 миллиондан ошди

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 56 миллиондан ошди.

Фото: «science news»

Дунёда 19 ноябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 14:00 ҳолатига кўра жами касалланганлар сони 56 619 747 кишини ташкил қилган. Энг кўп касаллик ҳолати АҚШда (11 873 863), ундан кейинги ўринда Ҳиндистон (8 960 098) ва Бразилияда (5 947 403) қайд этилган.

Фото: «Worldometers»

Порталга кўра жами ўлимлар сони 1 355 875 тани, касалликдан соғайганлар сони 39 414 911 нафарни ташкил этади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 19 ноябрь соат 14:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 858 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтга қадар 68 123 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2134 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, коронавирус бемори даволанган уйда вирус неча кунгача сақланиб қолиши аниқланган.

Янгиликлар