Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 50 миллиондан ошди

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 50 миллиондан ошди.

Фото: «Unsplash»

Дунёда 8 ноябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 10:00 ҳолатига кўра жами касалланганлар сони 50 263 740 кишини ташкил қилган. Энг кўп касаллик ҳолати АҚШда (10 182 818), ундан кейинги ўринда Ҳиндистон (8 507 754) ва Бразилияда (5 653 561) қайд этилган.

Фото: «Worldometers»

Порталга кўра жами ўлимлар сони 1 256 352 тани, касалликдан соғайганлар сони 35 549 694 нафарни ташкил этади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 8 ноябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 592 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтга қадар 65 762 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2247 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, коронавирус бемори даволанган уйда вирус неча кунгача сақланиб қолиши аниқланган.

Янгиликлар