Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 7 ноябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» маълумотларига кўра дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 49,9 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 7 ноябрь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 49 964 915 киши;
  • касалликдан тузалганлар 35 417 398 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 253 156 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 315 654 та касалланиш ҳамда 4961 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 7 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 512 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 7 ноябрь куни 229 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 111 таси Тошкент шаҳрида, 62 таси Тошкент вилоятида, 14 таси Андижон вилоятида, 8 таси Сурхондарё вилоятида, 8 таси Жиззах вилоятида, 8 таси Наманган вилоятида, 6 таси Қашқадарё вилоятида, 5 таси Бухоро вилоятида, 4 таси Самарқанд вилоятида ҳамда 3 таси Қорақалпоғистонда қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 583 нафарга етган. 7 ноябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 83 нафар, Тошкент вилоятида 65 нафар, Наманган вилоятида 14 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида 7 нафардан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 6 нафардан, Қорақалпоғистонда 3 нафар, жами 212 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 512 нафар бемордан 65 762 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2167 нафар бемордан 250 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 6 ноябрь куни 223 кишида коронавирус аниқлангани ва 1 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 10 080 285 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (8,4 миллион киши), Бразилия (5,6 миллион киши), Россия (1,7 миллион киши), Франция (1,6 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 49,9 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 7 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 115 439 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 107 530 нафари тўлиқ соғайган, 1857 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 613 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Coronavirus2020.kz»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 38 882 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 29 079 нафари тузалган, 408 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 7 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 62 304 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 53 406 нафари соғайиб, 1172 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7726 киши коронавирусдан даволанмоқда.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 7 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 11 294 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 10 594 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 83 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 38 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 7 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 753 836 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 312 927 нафари соғайган, 30 251 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 20 396 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 364 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «AA»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 49,3 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар