Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 6 ноябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» маълумотларига кўра дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 49,3 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 6 ноябрь, жума куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 49 381 052 киши;
  • касалликдан тузалганлар 35 160 016 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 244 630 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 361 477 та касалланиш ҳамда 5738 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 6 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 283 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 6 ноябрь куни 223 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 110 таси Тошкент шаҳрида, 60 таси Тошкент вилоятида, 11 таси Жиззах вилоятида, 10 таси Андижон вилоятида, 7 таси Қашқадарё вилоятида, 7 таси Наманган вилоятида, 7 таси Фарғона вилоятида, 5 таси Сурхондарё вилоятида, 5 таси Тошкент вилоятида ҳамда 1 таси Қорақалпоғистонда қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 580 нафарга етган. 6 ноябрь куни 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 106 нафар, Тошкент вилоятида 55 нафар, Андижон ва Жиззах вилоятларида 11 нафардан, Наманган вилоятида 9 нафар, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида 8 нафардан, Қорақалпоғистонда 5 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, жами 217 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 283 нафар бемордан 65 550 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2153 нафар бемордан 251 нафари оғир, 67 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 5 ноябрь куни 215 кишида коронавирус аниқлангани ва 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 9 946 388 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (8,4 миллион киши), Бразилия (565 миллион киши), Россия (1,7 миллион киши), Франция (1,6 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 49,3 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 6 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 114 826 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 107 339 нафари тўлиқ соғайган, 1857 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 591 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Coronavirus2020»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 38 721 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 29 014 нафари тузалган, 406 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 6 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 61 748 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 52 855 нафари соғайиб, 1170 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7723 киши коронавирусдан даволанмоқда.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 6 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 11 256 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 10 546 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 83 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 37 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 6 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 733 440 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 296 124 нафари соғайган, 29 877 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 20 582 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 378 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «AA»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 48,7 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар