Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 5 ноябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» маълумотларига кўра дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 48,7 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 5 ноябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 48 705 408 киши;
  • касалликдан тузалганлар 34 850 721 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 234 675 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 286 222 та касалланиш ҳамда 4566 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 5 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 060 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 5 ноябрь куни 215 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Тошкент шаҳрида, 51 нафари Тошкент вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Жиззах вилоятида, 7 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистонда ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 579 нафарга етган. 5 ноябрь куни 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 103 нафар, Тошкент вилоятида 49 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон ва Жиззах вилоятларида 9 нафардан, Наманган вилоятида 8 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида ва Қорақалпоғистонда 5 нафардан, Навоий вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 4 нафар, жами 221 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 060 нафар бемордан 65 333 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2148 нафар бемордан 256 нафари оғир, 68 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 4 ноябрь куни 219 кишида коронавирус аниқлангани ва 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 9 816 927 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (8,3 миллион киши), Бразилия (5,5 миллион киши), Россия (1,7 миллион киши), Франция (1,5 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 48,7 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 5 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 114 235 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 107 139 нафари тўлиқ соғайган, 1857 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 494 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Coronavirus2020.kz»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 38 490 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 963 нафари тузалган, 406 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 5 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 61 309 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 52 343 нафари соғайиб, 1167 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7799 киши коронавирусдан даволанмоқда.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 5 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 11 219 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 10 494 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 83 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 39 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 5 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 712 858 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 279 169 нафари соғайган, 29 509 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 19 404 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 292 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «See»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 48,1 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар