Олимлар бир марталик тиббий ниқобдан қайта-қайта фойдаланишнинг зарарини исботлади
Массачусетснинг Ловелл университети ва Калифорниянинг Баптист университети тадқиқотчилари пандемия пайтида ишлатилган тиббий ниқобни тақиш уни тақмагандан кўра хавфлироқ эканлигини аниқлади. Бу ҳақда «Physics of Fluids» журналида чоп этилган мақолада маълум қилинган.

Фото: «Tez News»
Қайд этилишича, ниқоб юз атрофидаги ҳаво оқимига таъсир кўрсатади. Бу эса одамни зарралардан кўпроқ нафас олишга мажбур қилади. Шу боис ишлатилган ниқоб майда томчиларни самарали фильтрлай олмайди. Баъзилар йўқдан кўра ҳар қандай ниқоб яхши деб ҳисоблайди. Аммо ишлатилган ҳимоя воситалари 2,5 микрометрдан кичик зарраларга қарши кураша олмайди.
Мутахассисларнинг хулосаси уч қаватли жарроҳлар ниқобини таққан одамнинг компьютер моделига асосланган. Симуляция натижасида ҳаводаги майда томчилар юз, юқори нафас йўллари, томоқ ёки ўпкага қандай тушганлигини кўрсатиб берган. Таъкидланишича, ишлатилган ниқоб ҳаво оқими тезлигини сезиларли даражада пасайтириб, унинг самарадорлигини камайтиради.
Мавзуга доир:
- Касалланиш камаймоқда: Ўзбекистон коронавирусни енгдими ёки бошқалар билмаган даволаш усулини топдими? Нурмат Отабеков жавоб берди
- Мутахассис фуқаролар гигиена қоидаларига амал қилса, Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилмаслигини айтди
- Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш учун қанча кўнгилли танлаб олингани маълум бўлди
Аввалроқ Буюк Британияда коронавируснинг янги тури — COVID-21 аниқлангани ҳақида хабар қилинганди.