Мутахассис фуқаролар гигиена қоидаларига амал қилса, Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилмаслигини айтди

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Aбдусаматова 11 ноябрь куни AОКAда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда фуқаролар гигиенага риоя этса, ниқоб тақиб, ижтимоий масофа сақласа, карантин кучайтирилмаслигини маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Мутахассиснинг таъкидлашича, карантин қоидалари юмшатилгани одамларни хотиржамликка эмас, аксинча, сергакликка чорлаши керак. Чунки энди одамлар уйда, ишда, кўчада, бозорда бошқа одамлар билан кўпроқ юзма-юз бўлади. Корновирус инфекцияси эса ўта контагиозлиги билан хавфли, у жуда тез тарқалади ва агрессив ҳисобланади.

«Дунё бўйлаб кундан-кунга касалланган ва вафот этганлар сони ортиб бормоқда. Дунё тажрибасида кўринмоқдаки, ҳар қандай чекловдан кўра одамлар орасидаги карантин маданияти коронавирусни олдини олишда самаралироқ бўлиб қолмоқда. Бундан кейин ҳар бир инсон пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганиши, унга мослашиши керак.

Aгарда биз барча санитария гигена қоидаларига риоя қилсак, яъни қўлни совун билан тез-тез ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантирсак, тиббий ниқоблардан тўғри фойдалансак ва ижтимоий масофани сақласак, карантин қоидаларини кучайтиришга ҳожат қолмайди», — дейди Барно Aбдусаматова.

Aввалроқ Барно Абдусаматова коронавирус доим ҳам ўпка яллиғланишини келтириб чиқармаслигини айтганди. Кейинчалик мутахассис қандай касаллиги бор коронавирус беморлари орасида ўлим ҳолати кўп кузатилаётганини маълум қилган.

Янгиликлар