Мутахассис қандай касаллиги бор коронавирус беморлари орасида ўлим ҳолати кўп кузатилаётганини айтди
Aхборот ва оммавий коммуникациялари агетнлигида 27 октябрь куни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Хусусан, брифингда аҳоли томонидан ҳозирги кунда коронавирусга чалинган қандай беморлар орасида ўлим кузатилаётгани юзасидан савол берилган. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова мазкур саволга қуйидагича жавоб берган:
«Ҳозирги кунда аксарият ўлим ҳолатлари йўлдош касалликлар сабабли бўлиб ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, юрак қон томир етишмовчилиги, сурункали юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет ва семизлик мавжуд беморларда кузатилган».
Aввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қандай ҳолларда эмлаш мумкин ва мумкин эмаслиги ҳақида маълумот бергани ҳақида хабар берилганди.