Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги вилоятларда 2 ҳафта ичида 900 га яқин экологик қоидабузарликлар аниқланди
Тошкент шаҳри ва унинг қатор вилоятларида атмосфера ҳавосини ифлослантириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, 9-декабр куни Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Тошкент туманлари ва Тошкент шаҳрида навбатдаги рейдлар амалга оширилган.
Рейд тадбирлари давомида тадбир бошидан жами 3222 та обйектнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига қай даражада риоя қилаётгани ўрганилди. Натижада 24 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Жумладан, 25-ноябр – 9-декабр кунлари ўтказилган ўрганишлар натижасида:
• 895 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди ва маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди;
• атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатган ва қонунни бузган 75 та (Тошкент вилоятида 66 та, Тошкент шаҳрида 9 та) обйект фаолияти 10 иш кунига вақтинчалик тўхтатилди;
• 37 та иссиқхона обйектларида филтрлар ўрнатилди;
• 6 та иссиқхона обйектлари газ тармоғига уланди ҳамда 7 та обйект томонидан газга уланиш учун техник шартга ариза топширилди.
Ҳозирда, рейд тадбирлари давом еттирилмоқда.





