Грант асосида кон муҳандиси касбига эга бўлинг

Энди Ўзбекистон ёшлари грант асосида «тоғ кончилик» йўналиши бўйича олий маълумот олиш имкониятига эгадирлар.

Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси илмий-муҳандислик жамияти кўмагида Санкт-Петербург кончилик университетида 30 та квота ўрни очилди.

Ҳужжатларни қабул қилиш даври 2024 йил 20 июндан 4 июлгача давом этади.  Мурожаат қилаётганда паспортингиз ID картангизни тақдим этишингиз керак бўлади.

Ҳужжатлар топширгандан сўнг, 2024 йил 5 июль куни Тошкент шахар, Т. Шевченко кўчаси, 2 манзилида бўлиб ўтадиган дастлабки танловдан ўтиш керак бўлади.

Университетнинг бакалавриатига ўқишга топшириш учун (асосий олий маълумот, ўқиш муддати — 6 йил) қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: паспорт, фото, тўлиқ ўрта таълим ёки мактабни тугатганлик ва ўрта таълим муассасасида аттестациядан ўтганлик ҳақида гувоҳнома (аттестат), ёки колледж ва ёки ўрта махсус таълим муассасасини битирганлик ҳақида диплом, шунингдек, ушбу ҳужжатларни рус тилига тасдиқланган таржимаси (муҳим: барча ҳужжатларнинг рус тилига таржималари чиқиш учун визада хорижга чиқиш паспортида (агар бўлса) кўрсатилгандек рус тилида исм ва шариф номига амалга оширилиши лозим.

Танловда номзодлар қуйидаги фанлар бўйича ўз билимларини намойиш этишлари керак:

• рус тили;

• математика;

• физика.

Тест синовлари формати, ўртача қийинлик даражасида, яни мактаб ўқув дастури бойича ўтказилади. Танлов натижаларига кўра номзодлар онлайн форматда ўтказиладиган кириш имтиҳонига қабул қилинадилар.

Онлайн имтиҳонда энг юқори балл тўплаган 30 нафар номзод грант асосида ўқишга кириш учун танланади.

Талабалар Санкт-Петербург кончилик университетида бепул таълим оладилар. Турар жой (ётоқхона бор), овқатланиш ва парвозлар учун барча харажатлар талабаларнинг ўзлари томонидан қопланади.

Ушбу ҳамкор дастур Россиянинг етакчи университетларидан бирида олий маълумот олиш учун катта имкониятдир.

Қўшимча маълумот олиш, шунингдек рўйхатдан ўтиш учун, ушбу рақамга мурожаат қилинг:

Телефон: +998 (99) 017-99-90

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Янгиликлар