Марғилон шаҳри 730 гектардан ортиқ майдонга кенгайтирилади

Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона ва Марғилон шаҳарлари ҳудудини кенгайтириш бўйича топшириқ берган.

Фото: «ЎзА»

Қайд этилишича, бош режага асосан Марғилон шаҳрини кенгайтириш мақсадида Фарғона тумани «Чекшўра Машраб Бобур» массиви ҳудудидан бир қисми ҳамда Марғилон йўлдош шаҳарчаси майдонларини бириктириш муносабати билан Марғилон шаҳар маъмурий ҳудудий чегара чизиғига ўзгартириш киритиш белгиланди. Ишчи гуруҳ томонидан бу бўйича таклиф тайёрланди.

Унга асосан Фарғона тумани «Чекшўра Машраб Бобур» массивидан 10 та қишлоқ хўжалиги корхоналари, 8 та, Марғилон йўлдош шаҳарчасидан 12 та бегона ердан фойдаланувчилар жами — 734,91 гектар, шундан экин ер майдони — 151,82 гектар, кўп йиллик дарахтлар — 118,07 гектар ва 465,02 гектар бошқа ер майдонларини Марғилон шаҳрига ажратиш учун лойиҳа ишлари амалга оширилди.

Фарғона туманидан 734,91 гектар ер майдони шаҳарга қўшилгандан кейин Марғилон шаҳрининг умумий майдони 4817,91 гектарни ташкил қилади. Ҳозирда бу борада тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиб, маҳаллий кенгашлар ва Олий Мажлисда кўриб чиқиш учун киритишишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонанинг чекка қишлоғида яшовчи 3,5 минг фуқарога сайёр хизмат доирасида хорижга чиқиш паспорти берилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар