Самарқандда 21 август куни ёғингарчилик кутилмайди
«Ўзгидромет» 21 август, жума куни Самарқандда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Фото: «Massaget»
Уна кўра, мазкур ҳудудда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 17—22 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.