Иштихон туман суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими бошлиғи огоҳлантирилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 19 сентябрь, шанба куни «Иштихонтумангаз» газ таъминоти бўлимида қарздорликни камайтириш чораларини кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туман ҳокими Шуҳрат Ниғматов ва унинг ўринбосарлари, тумандаги барча ташкилот раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Йиғилишда асосий масала сифатида қарздорликни камайтириш чораларини кўриш муҳокама қилинган. Туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тумандаги ташкилот раҳбарларидан шу масалани ҳал этиш учун ишчи гуруҳлар ташкил қилинган. Шунингдек, туман прокуратураси билан ҳамкорликда юридик корхоналардаги қарздорликни ундириш юзасидан ҳамкорлик қилиш келишиб олинган.

Қайд этилишича, суюлтирилган газ етказиб беришдаги муаммолар муҳокамаси давомида мазкур масалага масъул бўлган суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими бошлиғи Абдувалиев Ботир қатъий огоҳлантирилган. Бундан кейин суюлтирилган газ етказиб беришда ўзгариш бўлмаса, унинг вазифасида қолиш қолмаслиги муҳокама қилиниши маълум қилинган.

Аввалроқ Самарқандда 17 нафар ДХМ ва ФҲДЁ ходимига ҳайфсан берилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Фарғонадаги айрим туман ҳокимлари огоҳлантирилгани маълум қилинди.

Янгиликлар