Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Фарғонадаги айрим туман ҳокимлари огоҳлантирилди

Вазирлар маҳкамасининг 17 cентябрдаги фармойишига асосан айрим туман ҳокимлари огоҳлантирилди, уларнинг биринчи ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди. Бу ҳақда ЎзA хабар қилди.

Фото: ЎзA

Хабарга кўра, мазкур фармойиш билан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатлари таъминланмаганлиги учун:

  •  Бухоро вилоятининг Бухоро ва Жондор туманлари;
  •  Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани;
  •  Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани;
  •  Самарқанд вилоятининг Булунғур, Самарқанд ва Жомбой туманлари;
  •  Тошкент вилоятининг Чиноз ва Ўрта Чирчиқ туманлари;
  •  Фарғона вилоятининг Данғара, Риштон ва Ёзёвон туманлари ҳокимлари огоҳлантирилди, уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг январ—сентябрь ойлари якунларига кўра саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида юқоридаги рўйхатда қайд этилган туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари фаолиятига баҳо бериш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чоралари қўлланиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 17 нафар ДХМ ва ФҲДЁ ходимига, Янгиқўрғонда фуқароларга қўпол муносабатда бўлган профилактика инспекторига ҳамда Уйчи тумани мутасаддилари билан карантинда зиёфатда ўтирган ИИБ ходимига ҳайфсан берилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар