Самарқандда 21 сентябрда кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари берилди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 21 сентябрь, душанба куни Самарқанд вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Аdvantour»

Маълум қилинишича, Самарқандда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи 12—17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11—13 даража илиқ, кундузи 26—28 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.

Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 24—29 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар