Фарғонада чегараолди ҳудудларда ҳуқуқ-тартибот органлари профилактика ишларини ўтказди

Фағона вилояти Фарғона туманида вилоят Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўриқлаш бўлинмаси масъул ходимлари фуқаролар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб борди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Хабарга кўра, Ўзбекистон чегара ҳудудлари бўйлаб ҳамкор вазирликларнинг биргаликда хизмат олиб бориши бўйича фаолияти йўлга қўйилган ишчи гуруҳ томонидан туман ва маҳаллалар кесимида уйма-уй юриш орқали аҳолининг турмуш тарзи ўрганилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалаларига амалий кўмак кўрсатилган.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Шунингдек, Фарғона туманининг чегара олди ҳудудлари бўлган «Бўстон», «Ҳосилот», «Хўжа Ахмад Вале», «Обод», «Юқори Водил», «Япоғи» ва «Қораянтоқ» маҳаллаларида вилоят Ички ишлар бошқармаси ТЭҚКБ, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўриқлаш бўлинмаси масъул ходимлари маҳаллий аҳоли ўртасида чегара билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойиллиги бор фуқаролар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб борган.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Тадбирлар давомида ишчи гуруҳ томонидан фуқароларга «Давлат чегараси тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва давлат чегараси орқали ноқонуний товар-моддий бойликлар айланмаси тўғрисида соддалаштирилган ҳолда тушунтирилиб борилган.

Фото: Миллий гвардия ахборот хизмати

Аввалроқ Олтиариқда ўзини Давлат хавфсизлиги хизмати ходими деб таништирган фирибгар қўлга олингани, Тошкентда Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан 14 килограммдан ортиқ ноқонуний олиб кетилаётган олтин қуймалари мусодара қилингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар