Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 20 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 40,8 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 20 октябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 40 888 114 киши;
  • касалликдан тузалганлар 30 491 667 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 126 527 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 248 906 та касалланиш ҳамда 3768 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 20 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 912 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 20 октябрь куни ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент шаҳрида, 71 нафари Тошкент вилоятида, 20 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Жиззах вилоятида, 10 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида ҳамда 5 нафари Қорақалпоғистонда қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 534 нафарга етган. 20 октябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 175 нафар, Тошкент вилоятида 58 нафар, Қашқадарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 16 нафар, Сирдарёда вилоятида 14 нафар, Жиззах вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 13 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Сурхондарё вилоятида 10 нафар, Фарғона вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистонда 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, жами 351 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 63 912 нафар бемордан 61 068 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2310 нафар бемордан 292 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 19 октябрь куни 304 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 8 476 461 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (7,6 миллион киши), Бразилия (5,2 миллион киши), Россия (1,4 миллион киши), Испания (1 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 40,5 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 20 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 109 623 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 105 145 нафари тўлиқ соғайган, 1768 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 115 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Coronavirus2020.kz»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 35 980 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 239 нафари тузалган, 387 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 20 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 52 910 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 46 139 нафари соғайиб, 1113 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 5658 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 276 бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 20 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 574 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9617 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 80 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 41 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 20 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 431 635 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 085 608 нафари соғайган, 24 635 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 16 319 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 269 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «The Mosow Times»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 40,5 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.