Ўзбекистонда 21 октябрь дам олиш куни эмаслиги маълум қилинди

Ўзбекистонда «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган, лекин ушбу кун дам олиш куни ҳисобланмайди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» Telegram каналида маълум қилинди.

Фото: «AntiFake.uz»

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида 21 октябрни дам олиш куни сифатида белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Аммо «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунда бу куннинг дам олиш куни деб белгилаш қайд этилмаганлиги айтилган.

Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:

  • 1 январь – Янги йил;
  • 8 март – Хотин-қизлар куни;
  • 21 март – Наврўз байрами;
  • 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
  • 1 ceнтябрь – Мустақиллик куни;
  • 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8 декабрь – Конституция куни;
  • Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
  • Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Аввалроқ Жомбойда жойлардан ўзбек тилида бўлмаган пешлавҳа ва рекламалар олиб ташланиши маълум қилинганди. Шунингдек, Самарқанд кўчаларидаги реклама баннерлари чет тилидаги ёзувлардан тозаланган.

Янгиликлар