Фото: Самарқанд кўчаларидаги реклама баннерлари чет тилидаги ёзувлардан тозаланди
Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасидаги ташқи реклама баннерларида «Давлат тили ҳақида»ги қонунга риоя этилиши бўйича вилоят ҳокими маслаҳатчиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан текшириш ишлари олиб борилди.
Қайд этилишича, тадбир жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланди. Тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, камчиликларни бартараф этиш топширилди.
Маълумот учун, бу каби ишлар вилоятда мунтазам амалга оширилиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурободда ўзбек тили қоидаларига риоя қилинмаган реклама баннерлари олиб ташлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўзбек тили масалалари бўйича ўқув соати ўтказилгани маълум қилинган.