Нурободда ўзбек тили қоидаларига риоя қилинмаган реклама баннерлари олиб ташланди (фото)
Самарқанд вилояти Нуробод туманида ўзбек тили қоидаларига риоя қилинмаган ташқи реклама баннерлари олиб ташланди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, М-378 халқаро магистрал йўлининг Нуробод туманидан ўтувчи қисми туман мутасаддилари билан ўрганилганда ташқи реклама баннерларида бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Фуқаролар ва тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилган.
Шунингдек, маълум муддатда камчиликлар бартараф этилмаса, қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилиши таъкидланган.
Маълумот ўрнида, ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида» қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорлари бўйича ўтказилган.
Aввалроқ Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўзбек тили масалалари бўйича ўқув соати ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.