Самарқанд вилоят маъмурий суди сўнгги 9 ойда 14 млрд сўм жарима тайинлади

Самарқанд вилояти маъмурий судида сўнгги 9 ойда 14 миллиард сўм жарима тайинланди. Бу ҳақида Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд вилоят маъмурий суди раиси Ботирали Диёровнинг таъкидлашича, маъмурий судлар томонидан 14 миллиард сўмлик жарима тайинлаган. Жарима жазоларининг қарийб 8,5 миллиард сўми ихтиёрий равишда тўланган.

Маъмурий судларга келиб тушган 132 та ишдан 235 нафар ҳуқуқбузар ҳаракатида жиноят аломатлари бор-йўқлигига баҳо бериш учун прокуратура идораларига юборилган. Шунингдек, 2161 нафар шахсга нисбатан суриштирув давомида йўл қўйилган камчиликлар сабабли 1315 та иш суриштирув органига қайтарилган. 5 нафар шахсга нисбатан юритилган 4 та иш вояга етмаганар ишлари бўйича комиссияга юборилган.

Ҳисобот даврида вилоят, туман маъмурий судлари томонидан 27 минг 929 нафар шахсга нисбатан 21 285 та иш биринчи инстанцияда кўриб, тамомланган. Қайд этилишича, транспорт воситасида йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланишга оид ишларда 2756 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,5 фоизга кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти суди сўнгги 9 ойда қанча ишни кўриб чиққани маълум бўлди. Шунингдек, Самарқанд вилояти суди сўнгги 9 ойда қанча ишни кўриб чиққани маълум қилинганди.

Янгиликлар