Татаристонда биринчи марта йўл юзида масжид очилди. У хайтек услубида қурилган (видео)

Татаристоннинг Челни қирғоқларида биринчи марта йўл юзида масжид очилди. Бу ҳақда «trt-tv.ru» хабар берди.

Кадр: «Россия 1»

Бино бошқа диний муассасалардан фарқли равишда хайтек услубида қурилган. Масжидга барча саёҳатчилар, унда зиналар йўқлиги сабабли имконияти чекланганлар ҳам ташриф буюриши мумкин. Бундан ташқари, заллар намозхонлар сонига қараб уларни ажратиб турувчи механизм билан жиҳозланган. У ерда бир вақтнинг ўзида 300 нафаргача бўлган киши ибодат қилиши мумкин.

Челни қирғоқларида охирги марта тўрт йил аввал масжид очилган эди, аммо йўл бўйида қурилгани ҳали йўқ эди. Янги масжиднинг саёҳатчилар учун очилиши шаҳар аҳли учун ҳам байрамга айланган.

Накиба Ситдикова, намозхон
«Ҳозирда бу ерда кўп машина ўтади. Ибодатни эса вақтида қилиш керак. Йўлдаги ва рулдаги одамлар энди йўл ёқасида масжид қурилганидан жуда хурсанд бўлади. Бу илк йўл бўйида қурилган масжид! Мен буни жуда яхши иш деб ҳисоблайман».

Равиль Шайдуллин, намозхон
«Бу масжидни биз узоқ кутгандик. У жуда ҳам зарур эди, чунки Челни қирғоқларига жуда кўп одам келади, масжид қаердалигини сўрайди».

Сария Садикова, намозхон
«Ҳозир одамлар ғазаб билан юрадиган бўлиб қолган. Черковлар ва масжидлар эса одамлар орасида меҳр уруғини сочади. Шунинг учун бизда масжид очилаётганидан жуда хурсандман».

Масжид икки қаватдан иборат. Бинонинг ичи замонавий, лекин айни пайтда ислом анъаналарини ҳам ўзида сақлаб қолган: ноодатий чироқлар араб хаттотчилиги услубидаги безаклар билан уйғунлашиб кетган. Бундай диний объектнинг ноодатий қурилиши республикада кузатилаётган биринчи ҳолат.

Комил хазрат Самигуллин, Татаристон муфтийси

«Бу хайтек услубида очилган биринчи масжид, деб айтишимиз мумкин. Бу тенденция қанча давом жтишини билмайман, лекин у бизга ёққанини айтишим мумкин. Ҳаммаси расолик билан ўйланган. Асосийси эса — Аллоҳнинг янги уйи ва унга келадиган кўплаб одамлар».

Элдор хазрат Зияров, «Чалли Яр» масжиди имам-хатиби
«Янги масжиднинг ўзига хослиги шундаки, у 24 соат давомида ишлайди. У йўл ёқасидаги илк масжид. Одамлар ҳар хил ҳолатда бўлиши мумкин, тунда келиб кундузи кетиши мумкин. Шунинг учун у тўлиқ сутка давомида фаолият кўрсатади».

Масжиднинг очилиши жума намозига уланиб кетган.

Аввалроқ Умра зиёрати тўрт босқичда қайта ташкил этилиши, Бухоро туманида янги масжид фаолияти бошлангани хабар берилган эди.