Ижтимоий тармоқларда Давлат байроғи куни қандай нишонланди?

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун. Давлат рамзларидан бирининг 29 йиллик байрами мамлакатда кенг нишонланди; унда ўзбекистонликлар ҳар қачонгидан фаолроқ бўлди.

Гарчи байроқ байрами биринчи қор «байрами»га уланиб кетган бўлса-да, ижтимоий тармоқларда талайгина фикрлар билдирилди. Кечаги кун ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун иккига бўлинди: қордан олдин давлат байроғи табриклари, қор ёғишни бошлагандан сўнг эса биринчи қор табриги. Байроққа атаб эълон қилинган постларнинг сараларини қуйида тақдим этамиз.

Фото: «Tez News»

Дунёнинг энг баланд иморати сифатида қайд этилган Burj Halifa биноси Ўзбекистон байроғи тусига кирди. Табрикларни «изҳор қилишга» «одатланган» Burj Halifa Ўзбекистон байроғи рангларида порлади.

Ижтимоий тармоқлардан садолар

Instagram платформасининг фаол фойдаланувчилари давлат байроғи қабул қилинган кун каби муҳим байрамларда расмли ва видео табрикларни канда қилмайди. Instagram орқали давлат амалдорларию идораларидан тортиб, чет элда юрган ҳамюртларимизгача ўз изҳорларини йўллади.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист ва Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўз саҳифасида ушбу видео табрикни қолдирди. Ажойиб шеър, ажойиб кадр.

Шунингдек, вазирлик ҳам алоҳида видео юклади.

Вазир ортидан кўплаб хизмат кўрсатган санъаткорлар ҳам ўз табрикларини эълон қилди. Масалан, Муниса Ризаева боксчи Шаҳрам Ғиёсов бошлаган «энг кўп изоҳ тўплаш» челленжини давом эттиришга қарор қилди.

Ўзбек тилида куйласа-да, чиқишлари асосан рус тилида бўладиган Райҳон Ғаниева ўз табригини давлат тилида эълон қилди.

Россияда фаолият олиб бораётган сартарош ўзининг Instagram саҳифасида байрам муносабати билан Ўзбекистон байроғи тасвирланган креатив соч турмагини намойиш қилди.

«Маэстро арт гроуп» ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 29 йиллиги байрами муносабати билан табриклаган.

Ҳозирда чет элда бўлиб турган бир нечта ўзбекистонлик биргаликда Давлат мадҳиясини куйлади.

 

 

Охирги пайтда омма олдида кам кўриниш бераётган Отабек Умаров ҳам ўз саҳифасида табрик қолдирди.

Асли тошкентлик, Америкада яшовчи модель қиз ўз Instagram’ида 7 сентябрь куни байроқ «кийиб» тушган суратини жойлади. Шу байрам фонида ушбу расм ҳам анча машҳурликка эришди.

Маълумот учун, расмлар АҚШнинг Аризона ҳудудида олинган. Байроқ билан ўранган қизнинг суратлари машҳур бўлгач, у кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Кимдир ярашибди, деса, яна кимнингдир бундан жаҳли чиққан. Блогер Шаҳноза Соатова ўзининг байроқ фонида тушган расмларини Facebook саҳифасига жойлаб, Адлиянинг #mening_bayrogim флешмобига қўшилди.

#mening_bayrogim #adliya_fleshmobMen ham qatordan qolmay bayroq fleshmobiga qo'shildim. 1-surat Senatda Madina…

Posted by Shahnoza Soatova on Thursday, October 29, 2020

Тилшунос Эльдар Асанов эса сана муносабати билан ўзбек тилида байроқни ифодаловчи сўзлар тарихини ёритди.

Маълумки, байроқ қабул қилинган кунда яхшигина қор ёғди. Ўзбек халқининг азалий муаммоларидан бири бўлган «свет» ўчиши байрам кунида ҳам ўзбек халқини «ёлғизлатмаган» кўринади, фойдаланувчилар хафа.

Bayroq haqida jimjimador post qoʻymoqchi edim, uyda svet yoʻq ekan.Tugadi.

Posted by Bahodir Mahmud on Wednesday, November 18, 2020

Байрамга Makro супермаркетлар тармоғи ижодий ёндашиб, дўконга келган харидорларга ўз маҳсулотларидан Ўзбекистон байроғини ясашга имконият яратиб берди. Умуман олганда, яхши ва креатив юриш.

18 noyabr — Davlat bayrog'i kuni ☺Davlat ramzining 29 yilligini nishonlash arafasida Makro o'zining ijodiy kayfiyati…

Posted by Makro Supermarket on Monday, November 16, 2020

@davletovuz профилидаги Twitter фойдаланувчиси Арнасойда ёзилган улкан байроқнинг суратини жойлади.

Шунингдек, ушбу саҳифада Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг байроқ ҳақидаги нутқи тасвирланган видеоролик ҳам қолдирилди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушоғлу Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун билан табриклаб, келгусида ҳам стратегик ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди.

Twitter’нинг шоиртабиат фойдаланувчиси ўз ижод намунаси билан бўлишди.

Қашқадарёлик блогер Умид Каримов ўз машинасини байроқ билан безатди.

Ҳокимликлар табриги

Ҳокимият матбуот котиблари ҳам анча фаол. Хусусан, Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти ҳокимликлари байроқ кунига аталган ўз видеоларини тақдим этди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кунга бағишланган парад ва фестиваль ўтказилди.

Янгиликлар