Ўзбекистонда янги йил байрами арафасида қайси йўналишда қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилгани айтилди

Ўзбекистонда янги йил байрами арафасида Тошкент–Термиз–Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поезд қатновини амалга оширади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан Тошкент–Термиз–Тошкент йўналишида 280/279-сонли йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилган. Мазкур поездлар 2020 йил 15, 25, 27, 29 декабрь кунлари Тошкент–Термиз, шунингдек, 16, 26, 28 ва 30 декабрь кунлари Термиз–Тошкент йўналишида 4 мартадан қатновни амалга оширади.

Маълумот учун, чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин. Шунингдек, Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда талаба ва ўқувчиларга поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилиши ҳақида хабар берилган эди.