АҚШда F35 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради
Американинг F35 қирувчи самолёти Калифорниядаги Лемур ҳарбий базаси яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар берди.
Воқеа 30-июл куни маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида содир бўлган. Шундан сўнг халокат жойига фавқулодда хизматлар ходимлари етиб келиб, учувчига тиббий ёрдам кўрсатган.
Учувчи хавфсиз тарзда катапулта қилишга улгурган. Бошқа ходимлардан жабрланганлар йўқ, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.