Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори оширилади

Экологик қоидабузарликлар учун жарима миқдори 1 августдан оширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, жарималар миқдори ушбу миқдорни ташкил этган:

• фуқароларга белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш — 412.000 сўмдан, 1.236.000 сўмгача;

• хазон ва шох шаббаларни ёки ўсимликларнинг қолдиқларини ёқиб юбориш — 1.236.000 сўмдан, 2.060.000 сўмгача;

• сувларни ифлослантириш ёки булғатиш — 1.236.000 сўмдан, 2.060.000 сўмгача;

• дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш — 10.300.000 сўмдан, 20.600.000 сўмгача;

• қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик — 4.120.000 сўм;

• сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш — 2.060.000 сўмдан, 4.120.000 сўмгача;

• табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик — 412.000 сўмдан,  1.236.000 сўмгача;

• экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек унинг кўрсатмаларини бажармаслик — 2.060.000 сўмдан, 4.120.000 сўмгача жарима белгиланади.

Бошқарма соғлом дарахтларни таг қисмидан кесиш ҳамда шикастлантириш ҳолатлари содир этилса, табиатга етказилган зарар белгиланишини эслатиб ўтди.

Янгиликлар