Шавкат Мирзиёевнинг қариндоши Одер бўйидаги жангларда вермахтнинг 20 дан ортиқ аскарини йўқ қилган

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг амакиваччаси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ўринбек Ёқубов Одер дарёсини кечиб ўтиш давомида 20 дан ортиқ аскар ва офицерни йўқ қилган, шунингдек, вермахтнинг 7 та контрҳужумини қайтаришда иштирок этган, деб хабар беради ТАСС.

Қайд этилишича, Ўринбек Ёқубов 31-ўқчи дивизиянинг 248-ўқчи полки миномётчилар ротаси ҳисоб командири бўлган. 1944 йил февраль ойида Днепр дарёсини кечиб ўтиш давомида ўлжа қилиб олинган миномёт ёрдамида уч кун давомида душманнинг 15 та контрҳужумини қайтаргани учун унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

1945 йил апрель ойида Ўринбек Ёқубов «Қизил Юлдуз» ордени билан тақдирланган.

1945 йил 24 январь куни Штейне қишлоғидан ғарбда, Одер дарёсини кечиб ўтиш вақтида ўртоқ Ёқубов ўз миномётлари олови билан ўқчиларни қўллаб-қувватлаб, уларга дарёни муз устидан ўтишда ва плацдармни эгаллашда ёрдам берди. Ўқчилар ортидан миномётларини ғарбий қирғоққа ўтказган ўртоқ Ёқубов икки кун давомида пиёда қўшинларга душманнинг 7 та шиддатли контрҳужумини қайтаришда кўмаклашди. Душман бизнинг плацдармни йўқ қилишга уринган ушбу жанглар давомида у ўз миномётлари олови билан рақибнинг 2 та ўт очиш нуқтасини ҳамда 20 дан ортиқ аскар ва офицерини маҳв этди, — дейилади тегишли орденнинг мукофот варақасида.

Ўзбекистон