Наманганда 20 кг ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди
Наманган вилоятида катта миқдорда олиб кирилган гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Андижон шаҳрида яшовчи, икки нафар фуқаро «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасининг Наманган вилояти Уйчи тумани «Янгиер» ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган вақтларида тўхтатиб текширилган.
Натижада, уларнинг ёнида бўлган юк сумкаси ичида 19 кг 169 г «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлади.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, наркотикни олиб кетиш учун ёрдамлашиш мақсадида келган вақтида, уларнинг ҳамшаҳари ҳам ушланди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида,мазкур шахслар қирғизистонлик наркосавдогар билан тил бириктиргани ва келгусида ушбу мождаларни сотиш мақсадида мамлакат ҳудудига контрабанда қилганликлари маълум бўлади.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур шахслар Қирғизистонлик наркосавдогар билан тил бириктиргани ва келгусида ушбу моддаларни сотиш мақсадида мамлакат ҳудудига контрабанда қилганликлари маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, ўтказилган бошқа тезкор тадбирда эса Янги Наманган туманида яшовчи, муқаддам судланган аёл ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган фуқародан 200 млн сўмга сотиб олишга келишиб, у томонидан матолар орасига яширган ҳолда Марғилон шаҳридан йўловчи машинада юборилган 1 кг 953 г «гашиш» моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





