Ўзбекистонда 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» бўлади
Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Қонунчилик палатаси мажлисида 2025 йилни «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.
Мажлисда сўзга чиққан президент бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.
Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.
Бунга жавобан Ўзбекистонда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиси лани. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиёт драйверларидан бирига айланмоқда.
Фуқаролар фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Шавкат Мирзиёев 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлади.