Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги президентини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Жозеф Байденни табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «РИА Новости»

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, Жо Байден 20 январь куни Вашингтонда бўлиб ўтган инаугурация маросимида АҚШнинг 46-президенти сифатида биринчи нутқини сўзлаган. У билан бирга Камала Ҳаррис мамлакат тарихидаги илк вице-президент аёл сифатида лавозимга киришган.

Маълумотларга кўра, Байден 21 дақиқа давомида нутқ сўзлаган. Таққослаш учун, Дональд Трампнинг 2017 йилдаги нутқи 17 дақиқа давом этган бўлса, Обаманинг 2009 ва 2013 йилдаги чиқишлари 19 дақиқа давом этган.