Халқаро қидирувда бўлган 2 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
Россиянинг Ростов вилоятида халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда «Аргументы и факты» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қўлга олинганлар ўз ватанларида жиноят содир этган, шундан сўнг Россияга жўнаб кетган. Бу вақт давомида улар Ростов вилоятида яширинишган.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қидирувдаги Ўзбекистон фуқароларини қўлга олишга муваффақ бўлди.