Тошкент вилоятида эҳтиёжманд фуқароларга 269 млн сўм ажратилди

Тошкент вилоятида эҳтиёжманд фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилди.

Қайд этилишича, кўп фарзандли, ёлғиз қариялар, ўз даромадини йўқотган, вақтинча ишсиз бўлган 25 нафар фуқарони моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 269 миллион сўм маблағ ажратилган.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси Зоир Мирзаев тегишли қарорни имзолаган.