Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 21 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 41 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 21 октябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 41 331 381 киши;
  • касалликдан тузалганлар 30 785 112 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 133 166 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 248 906 та касалланиш ҳамда 4318 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 21 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 216 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 21 октябрь куни 304 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 139 таси Тошкент шаҳрида, 69 таси Тошкент вилоятида, 22 таси Наманган вилоятида, 15 таси Сурхондарё вилоятида, 12 таси Қашқадарё вилоятида, 11 таси Сирдарё вилоятида, 11 таси Жиззах вилоятида, 8 таси Қорақалпоғистонда, 6 таси Самарқанд вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 5 таси Фарғона вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 536 нафарга етган. 21 октябрь куни 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 160 нафар, Тошкент вилояти вилоятида 101 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Жиззах вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида 12 нафар, Сурхондарё вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистонда 9 нафар, Хоразм вилояти вилоятида 9 нафар, жами 355 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64 216 нафар бемордан 61 423 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2257 нафар бемордан 290 нафари оғир, 79 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 20 октябрь куни 305 кишида коронавирус аниқлангани ва 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 8 533 835 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (7,7 миллион киши), Бразилия (5,2 миллион киши), Россия (1,4 миллион киши), Испания (1 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 41,3 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 21 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 109 776 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 105 301 нафари тўлиқ соғайган, 1796 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 143 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Coronavirus2020.kz»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 36 200 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 318 нафари тузалган, 388 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 21 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 53 459 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 46 444 нафари соғайиб, 1118 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 5897 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 305 бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 21 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 613 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9668 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 80 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 39 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 21 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 447 335 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 096 560 нафари соғайган, 24 952 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 15 700 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 317 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «AA»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 40,8 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар