Қоракўлда январь—сентябрь ойларида 18,1 минг тонна гўшт етиштирилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида январь—сентябрь ойларида 18,1 минг тонна гўшт етиштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, парранда гўштига бўлган этиёжни қоплаш учун корхоналар кесимида режа графиклар ишлаб чиқилган. Ҳудудда балиқчилик билан шуғулланувчи 39 та сунъий, 1 та интенсив ва 2 та табиий кўл мавжуд бўлиб, уларда йил давомида жами 1,2 минг тонна балиқ етиштирилади. Бу туман аҳолиси эҳтиёжини тўлиғича қондириш имкониятини беради.

Бундан ташқари, туманда йил давомида 45 минг тонна буғдой етиштирилган. «Ўздонмаҳсулотлари» АЖга қарашли, йиллик қуввати 18 минг тонна бўлган «Қоракўлдонмаҳсулотлари» ҳамда йиллик қуввати 48 минг тонна буғдойни қайта ишлашга етувчи 4 та йирик ун ишлаб чиқариш корхоналари аҳолининг бу борадаги эҳтиёжларини тўлиқ қоплай олади.

Аввалроқ Бухорода арзонлаштирилган гўшт ярмаркаси ташкил этилгани, Булунғурда Украинадан импорт қилинган мол гўшти келтирилиб, 45 минг сўмдан сотилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар