ИИВ Пробация хизматига янги раҳбар тайинланди

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизматига янги раҳбар тайинланди.

Полковник Шароф Уразалиевич Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Шароф Уралов бунга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари бўлган.

У вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.