Қашқадарёдаги мактабда эркак ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклади

Ижтимоий тармоқда мактабда эркак ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Ғузор тумани ҳокимлиги хабарига кўра, ҳодиса туманнинг “Пачкамар» МФЙда жойлашган 40-умумий ўрта таълим мактаб филиалида содир бўлган. Шу ердаги ўқитувчи А.Х. томонидан 3-синф ўқувчиси Э.С. калтакланган.

Мазкур ҳолат Ғузор тумани Ички ишлар бўлими томонидан тегишли тартибда рўйхатга олинган ва терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, қўшимча равишда маълумот берилади.

Шунингдек, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, ҳолат бошқарма ва вилоят ИИБ назоратига олинган.

Янгиликлар