Ўзбекистонда иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 140 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг етти ойи давомида энг кўп бахтсиз ҳодисалар саноат ва қурилиш соҳаларида юз берди

2026 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 529 та бахтсиз ҳодиса қайд этилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Статистикага кўра:

• 24 та — гуруҳий;

• 372 та — оғир оқибатли;

• 132 та — ўлим билан тугаган.

Жабрланганлар сони — 580 нафар:

• 402 нафари — оғир жароҳатланган;

• 22 нафари — енгил жароҳатланган;

• 156 нафари — вафот этган.

Бахтсиз ҳодисалар натижасида 11 млрд 379 млн сўм бир йўла бериладиган ва ойма-ойлик зарар пуллари ундириб берилган.

Ўзбекистон