Колумбиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 130 нафардан ошди

Шунингдек, 570 киши жароҳат олгани

Колумбия ғарбида юз берган зилзила оқибатида камида 132 киши ҳалок бўлди, яна 570 киши жароҳат олди. Бу ҳақда BluRadio радиостанциясига таяниб ТАСС хабар бермоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, мамлакатнинг 32 та шаҳрида «қизил» хавф даражаси эълон қилинган.

Аввалроқ Колумбия геология хизмати Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлганини маълум қилган эди.

Колумбия президенти Абелардо де ла Эсприэлья энг катта зарар Перейра ва Манисалес шаҳарларида қайд этилганини маълум қилди. Ер силкинишлари қўшни давлатлар, жумладан, Панама ҳудудида ҳам сезилган.

Ўзбекистон