Татаристондаги дронлар ҳужумида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Юз берган ҳодисанинг барча тафсилотларига аниқлик киритиш учун масъул органлар билан алоқа ўрнатилди

Жорий йилнинг 10 август куни Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида жойлашган қатор объектларга учувчисиз учиш аппаратлари орқали ҳужум содир этилган.
Ўзбекистон Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси, ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб, 39 киши турли даражада жароҳат олганини маълум қилди.
Мазкур мудҳиш воқеа оқибатида, афсуски, Ўзбекистон Республикасининг 7 нафар фуқароси (А.Д.К., У.С.А., Б.О.М., А.Р.Э., Х.Д.Р., Х.Ф.Ф. ва И.Д.Ф.) ҳалок бўлган, — дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат Бош консулхона томонидан назоратга олингани таъкидланди.
Ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида маҳаллий масъул ваколатли идоралар ва тергов органлари билан зарур алоқалар ўрнатилган. Вафот этган фуқароларнинг жасадларини суд-тиббий экспертиза ва зарур расмий жараёнлар якунланганидан сўнг Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилиши маълум қилинди.





