Ўзбекистонда паспортсиз нақд валюта сотиб олиш лимити оширилди

Энди банкда паспорт, ID-карта ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатмасдан 500 долларгача нақд хорижий валюта харид қилиш мумкин

Энди банкда ҳужжатларни кўрсатмасдан 500 долларгача нақд валюта харид қилиш мумкин, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Хусусан, қабул қилинган идоравий ҳужжатга кўра, эндиликда банклардан 500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини сотиб олишда паспорт, ID-карта ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат талаб этилмайди.

Мазкур идоравий ҳужжат жорий йил 9-августдан эътиборан кучга кирди.

Бунга қадар банклардан чет эл валютасини ҳужжатсиз сотиб олиш мумкин бўлган миқдор 100 АҚШ долларини ташкил қилар эди.

Ўзбекистон