Наманган собиқ ҳокимига ҳукм ўқилди

Анвар Отахўжаев Жиноят кодексининг бир қанча моддалари бўйича айбдор деб топилди

Фарғона вилояти Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев ва бошқа шахсларга оид жиноят иши бўйича суд жараёни ниҳоясига етди.

Хусусан, Ўзбекистон туман судининг 2026 йил 7 августдаги ҳукми билан А. О. (1972 йилда туғилган, Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 168-моддаси 3-қисми «в» банди, 205-моддаси 2-қисми «а» банди, 206-моддаси 2-қисми «а» банди, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а» банди ва 210-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

А. О.га жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисми тартибида узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят иши бўйича 3 нафар судланувчига 7 йилдан 10,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2 нафарига 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда 1 нафар судланувчига 3 йилга озодликни чеклаш жазолари тайинланди.

Ўзбекистон