Фарғонада кадастрлар палатаси мансабдори коррупция холати билан ушланди
Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Фарғона вилоятида кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу мансабдор 1990 й.т. фуқаронинг ноқонуний қурилган савдо дўконига нисбатан Кадастр агентлигининг туман бўлими томонидан тузилган далолатномани бекор қилдириб, қонуний чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига жорий йилнинг июль ойи бошларида 600 АҚШ доллари олган.
Лекин, мансабдор шахс ваъдасини бажармасдан, фуқарога 500 АҚШ доллари қайтариб берган. Натижада, тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу ноқонуний ҳолат фош этилиб, кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





