Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Зилзила оқибатида жабрланганлар бор, шунингдек, биноларга жиддий шикаст етган

Колумбиянинг Чоко департаменти губернатори Нубия Каролина Кордоба-Кури зилзила оқибатида жабрланганлар ва биноларга жиддий шикаст етгани ҳақида хабар берди.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази аввалроқ Колумбияда 6,8 магнитудали зилзила юз бергани ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик европалик сейсмологлар зилзила магнитудасини 7,4 га оширди.
Силкинишлар мамлакат пойтахти Боготада, шунингдек, Кали, Попаян, Манисалес, Армения, Перейра шаҳарларида ва мамлакатнинг марказий ҳамда ғарбий қисмидаги бошқа аҳоли пунктларида сезилган.
Колумбия Фуқаро авиацияси хизмати хабарига кўра, шикастланишлар сабабли бир нечта минтақавий аэропортлар ёпилган.





