Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Осиё чемпионатида 10 та медални қўлга киритди
Уларнинг орасида учта олтин, олтата кумуш ва битта бронза медал бор

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари яна 10 та медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
Уларнинг орасида учта олтин, олтата кумуш ва битта бронза медали бор.
Олтин медал:
• — 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, даст кўтариш);
• -61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, даст кўтариш);
• — 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, силтаб кўтариш).
Кумуш медал:
• — 57 кг: Зарина Абдуллаҳакова (ўсмирлар, даст кўтариш);
• — 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, силтаб кўтариш);
• — 57 кг: Маржона Абдумуталова (ёшлар, икки кураш);
• — 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, икки кураш);
• -61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, силтаб кўтариш);
• -61 кг: Зиёда Худойқулова (ёшлар, икки кураш).
Бронза медал:
• — 61 кг: Муниса Болтаева (ўсмирлар, даст кўтариш).





