Колумбиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 220 кишидан ошди

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда

Колумбия ғарбида юз берган зилзила оқибатида камида 224 киши ҳалок бўлди, хабар беради Reuters.

Олдинроқ агентлик 169 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берди.

Жаҳон