Тожикистон президенти ўзининг номидаги музейни очди — фото

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 22 январь, жума куни куни Душанбеда ўзининг номидаги музейни очди, деб ёзмоқда «Asia-Plus» портали.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Таъкидланашича, Тожикистон Миллий университетидаги Эмомали Раҳмонга бағишланган музейнинг расмий мақоми «Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — миллат пешвоси» деб аталади.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Шунингдек, президент олийгоҳнинг иқтисодиёт ва молия факультети жойлашган етти қаватдан иборат янги ўқув биносини ҳам очиб берган. Унинг ўзи 1977–1982 йилларда айни шу иқтисодиёт факультетида таҳсил олган.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Президент, шунингдек, шаҳар ҳокими билан биргаликда олийгоҳ талабалари учун 12 қаватли ётоқхонани ҳам фойдаланишга топширган. У ерда талабалар учун 207 хона, тиббиёт пункти, ошхона ва бошқа хоналар мавжуд.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Маълумот учун, 2020 йил 12 октябрда Имомали Раҳмон 90 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, Тожикистон президентлигига қайта сайланган. У мамлакатни 1994 йилдан бери бошқариб келади ва камида яна етти йил лавозимида қолади. 2016 йилдан бошлаб мамлакат Конституциясига киритилган ўзгартишларга кўра, Имомали Раҳмон ўз лавозимига чексиз кўп марта қайта сайланиши мумкин.

Аввалроқ Тожикистон президенти Ҳисор туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ишлари билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар