Ҳоким қарорини сохталаштириб, йўқ бўлган уйларни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳоким қарорини сохталаштириб, аслида йўқ бўлган уйларни 100минг долларга сотмоқчи бўлган бир гуруҳ шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Хабарга кўра, 17 февраль куни фуқаро Р.Т., Д., Н., А. исмли шахслар Нурафшон шаҳрида жойлашган (аслида ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаган) 3 та ҳовлининг кадастр ҳужжатларини қалбакилаштириб, 100 минг долларига сотмоқчи бўлаётганини маълум қилган.
Нурафшон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Д.А. (ҳозирда фирибгарлик ва пора бериш жиноятлари билан тергов остида бўлган), танишлари 1997 йилда туғилган А.Ғ. (2019 йилда фирибгарлик жинояти билан судланган) ва 1997 йилда туғилган Н.И. ариза муаллифидан талаб қилинган пулларнинг 30 минг долларини олаётган вақтида, вилоят ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинади.
Ушланган шахслардан 30 минг доллар нақд пул, Н.И. ва Г.А. номига расмийлаштирилган «Наврўз» МФЙда жойлашган «18-А» ва «18-Б» рақамли ва Д.А. номига расмийлаштирилган «Истиқлол» МФЙда жойлашган 10 рақамли уйларнинг қалбакилаштирилган (ҳоким қарор ва бошқалар) кадастр ҳужжатлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.