Ўзбекистонда 2021 йил январь ойидаги чакана ва улгуржи савдо товар айланмаси ҳажми маълум қилинди
Ўзбекистон бўйича 2021 йилнинг январь ойида чакана ва улгуржи савдо товар айланмаси ҳажми ва уйишмаган савдо товар айланмасида улуши катта бўлмаган ҳудудлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон бўйича 2021 йилнинг январь ойида уюшмаган савдо товар айланмаси 1 442,2 млрд сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган.
Шунингдек, 1-бозор ва 1-бозор (чорва) (ойлик) кузатувлари маълумотларига асосан, деҳқон бозорларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг уй хўжаликларида етиштирган маҳсулотларини сотиш ҳажми 586,6 млрд сўмни (ўзгариш суръати 2,0 фоиз), чорва моллари ва паррандалар сотувчи жисмоний шахсларнинг савдо айланмаси ҳажми 835,6 сўмни (ўзгариш суръати 100,0 фоиз) ташкил этган.
Жумладан,
- Деҳқон бозорлари савдо айланмаси 41,2 фоиз;
- Чорва бозорлари савдо айланмаси 58,8 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, уйишмаган савдо товар айланмасида улуши катта бўлмаган ҳудудлар маълум қилинган:
- Хоразм 15,3 фоиз;
- Жиззах 21,8 фоиз;
- Сурхондарё 22,2 фоиз этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.