Қашқадарёда автомобилга ўрнатилган газ баллони портлади — фото

22 апрель куни соат 07:07 ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани Истиқлол МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «Nexia-1» русумли автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши юз берган.

Маълум бўлишича, бунинг оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган ҳамда шохобчанинг бир нафар ишчиси тан жароҳати олган. Жабрланган ишчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Қайд этилишича, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар