Жомбойда машина ичидан 10 млн сўм ўғирлаган шахс қўлга олинди

Жомбой туманида яшовчи фуқаро A. 21 август куни Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 6-сон бўлимигага ариза билан мурожаат қилиб, 10 миллион сўм пули ўғирлаб кетилганини маълум қилган. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Таъкидланишича, 10 август куни Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчасидаги автотураргоҳда фуқаро A.га тегишли бўлган, қаровсиз қолдирилган «Damas» русумли автомашина ичидан номаълум шахс 10 миллион сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 6-сон жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Жомбой тумани «Лолазор» маҳалласида яшовчи 1950 йилда туғилган фуқаро A. томонидан содир этганлиги аниқланиб, ундан 9 372 000 сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан A.га нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aввалроқ Самарқандда сўнгги 7 ойда 321 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 127 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Шунингдек, Фарғонада сўнгги 7 ойда содир этилган ўғирлик жиноятларининг 10 фоизи автомашиналар билан боғлиқлиги ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар